Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда профилактик тадбир ўтказилди
3599
Ҳозирги глобаллашув даврида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим ўрин тутади. Айниқса, аёлларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш масаласи долзарб аҳамиятга эга.
Жиззахда профилактик тадбир ўтказилди

Шундан келиб чиқиб, жорий йилда қабул қилинган “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун юртимизда аёлларга бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг яққол ифодасидир.

Жиззах вилоят божхона бошқармасида ташкил этилган профилактик тадбир ҳам ушбу мавзу юзасидан аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш билан бирга оилада ҳар хил нохуш ҳолатларнинг олдини олишга қаратилди.

Унда вилоят Хотин-қизлар қўмитаси мутахассислари, вилоят Адлия бошқармаси ҳамда Маънавият ва маърифат маркази вакиллари, шунингдек, бошқарма ходимларининг оилалари иштирок этишди. 

Тадбирда дастлаб бошқарманинг хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси М.Қосимова сўзга чиқиб, ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳақида тўхталиб, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш чора-тадбирлари, бу борада олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек, бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи раҳбари Б.Анварханов ҳам тадбир давомида ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этиб, божхона тизимида турли нохушликларни олдини олишда оиладаги тинч ва осойишта муҳит асосий ўринга эга эканлигини айтиб ўтди. Айниқса божхона соҳасида коррупциянинг олдини олиш, бунга қарши барча бирдек курашиши ва эътиборли бўлиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашув давомида мавзу юзасидан аёлларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан ҳуқуқий тушунчалар ва жавоблар берилди.

7.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг