Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Сариосиё” чегара божхона постига ёндош ҳудудда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир натижасида, фуқаролар Б.И ва Х.С.лар қўшни давлат орқали олиб келган 30 миллион сўмлик кийим-кечак маҳсулотларни бир неча гуруҳ фуқаролар кўмагида божхона тўловларини тўламасдан ноқонуний олиб кириш ҳолати фош бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
7.12.2019