Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолатидир
1256
27 йилдирки, Конституциямиз Ўзбекистонда тинчлик ва хотиржамликни, сиёсий барқарорликни, иқтисодий тараққиётни, ижтимоий тотувликни, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоя қилинишини таъминлаб келмоқда. Ҳар йили 8 декабрь бутун юртимизда катта тантана қилиниши том маънода юртдошларимиз учун саодат йўлини кўрсатган қутлуғ сана эканлиги билан диққатга сазовордир.
Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолатидир

Бугун Фарғона вилояти божхона бошқармасида мана шу муҳим санага бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоятимизда хизмат қилаётган божхона ходимлари  ва фидокорона хизматлари билан ўрнак бўлиб келаётган, юртимиз равнақига ўзининг ҳиссасини қўшган ходимларнинг ота-оналари,  кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, тадбирни вилоят божхона бошқармаси бошлиғи И.Азимов очиб, Конституциямиз ёрқин келажагимиз эканлиги унда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият даражасига кўтарилганлиги, бош қомусимиз Ватан озодлигини кафолатлаб берган муҳим ҳужжатлардан бири эканлигини таъкидланди ҳамда жорий йил давомида намунали хизмати ҳамда фидоийлиги билан эътирофга сазовор бўлган бир гуруҳ ходимларга навбатдаги унвонлар, ташаккурномалар берилди. Ҳеч шубҳасиз мазкур унвонлар ходимларга чинакам байрамона совға бўлди.

Бир сўз билан айтадиган бўлсак, мазкур тадбир нафақат кўтаринки руҳда ўтди шу билан биргаликда, божхона ходимларига Конституциямизнинг жамият ҳаётимизда тутган беқиёс ўрни яна бир карра эслатиб ўтилди.

6.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг