Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
1,1 миллиард сўмлик “тамаки” ва “пиротехника” операцияси фош этилди
1225
Божхона ходимлари турли товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб боришмоқда.
1,1 миллиард сўмлик “тамаки” ва “пиротехника” операцияси фош этилди

Яқинда Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари, Фарғона вилояти божхона бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўқон шаҳрида ҳаракатланаётган фуқаро М.И. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинани кузатувга олишди.

Мазкур автомашина фуқаро Н.Ю.нинг яшаш уйида тўхтаганидан сўнг, тадбир иштирокчилари томонидан белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасида салкам 99 миллион сўмлик турли номдаги тамаки маҳсулотлари ва умумий қиймати 48 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Ш.З.нинг ҳам яшаш хонадони белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Текширув давомида ушбу хонадон ертўласида умумий қиймати 937,7 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида, умумий қиймати 1 миллиард 84 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи турли номдаги жами 109 720 қути тамаки маҳсулотлари ва 288 195 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Жавоҳир Караматов

ДБҚ Ахборот хизмати катта инспектори

6.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг