Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Неварасининг памперсига 1 кг.дан ортиқ тиллани яшириб, олиб чиқмоқчи бўлган буви фош бўлди
1478
Республикамиз божхоначилари томонидан тилла ва заргарлик буюмларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига қарши қаратилган чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.
Неварасининг памперсига 1 кг.дан ортиқ тиллани яшириб, олиб чиқмоқчи бўлган буви фош бўлди

Божхоначилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постида қўшни давлатга чиқиб кетаётган аёллардан бири тилла тақинчоқларни яширинча олиб чиқиш учун 2 ёшли неварасидан фойдаланмоқчи бўлгани фош этилди.

Яъни, ушбу аёл неварасининг йўргаги – памперси орасига тилладан ишланган 6 дона занжир, 4 дона билагузук ва 1 дона узукни яширган экан.

Ноқонуний равишда олиб ўтишда тўхтатиб қолинган, божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган мазкур заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 1 кг. 115 гр.ни, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жами қиймати эса 334 млн. 500 минг сўмни ташкил қилар экан.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

6.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг