Жумладан, “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан, қўшни давлатга йўл олган фуқаро Ж.М. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилмасдан кийимлари орасига 1 027 000 россия рубли миқдоридаги нақд хорижий валюталарни яшириб олиб чиқиш режаси амалга ошмади.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
5.12.2019