Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Вагон ўриндиқлари остига нима яширилган эди?
1800
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари сифати кафолатланмаган маҳсулотларни юртимизга ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишмоқда.
Вагон ўриндиқлари остига нима яширилган эди?

Жумладан, “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Москва–Андижон” йўналишидаги поезд йўловчиларининг қўл юкларини назоратдан ўтказиш чоғида Россиядан кириб келган фуқаро 47 турдаги товар моддий бойликларни вагон йўловчиларига тарқатиб, уларнинг ўриндиқлари остига яширган ҳолда юртимизга олиб киришга уринганлиги фош этилди. Умумий вазни 380 кг бўлган денгиз маҳсулотлари ва зираворлар, ошхона анжомлари, газ ҳисоблагичлар, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва аксессуарлари, тюнерлар, кимёвий модда ва бошқа хўжалик товарларининг қиймати 102 млн. сўмдан ортиқни ташкил этар экан. 

Яна бир ҳолатда мазкур пост ходимлари “Новосибирск-Тошкент” йўналиши бўйича кириб келган поезд йўловчиларининг қўл юкларини божхона кўригидан ўтказиш вақтида, йўловчилардан бирининг қўл юклари орасида декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда тақдим қилинмаган, умумий қиймати 20 млн сўмлик 2530 дона  сақичлар борлиги маълум бўлди. 

“Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари эса пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган масъулияти чекланган жамият номига Хитой давлатидан келган контейнерларни божхона кўригидан ўтказиш чоғида, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 337 млн.  сўмдан ортиқ 411 дона сув насоси ва 1860 дона буклама пичоқлар борлиги аниқланди. 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шу ўринда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси фуқаролардан божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан 120-76-71 ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатади.

Тошкент шаҳар

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

14.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг