Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида ана шундай ҳуқуқбузарликка чек қўйилди.
Тезкор тадбир давомида кузатувга олинган “Isuzu” русумли юк автоулови тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, юкхонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 120 миллион сўмлик 120 дона телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
5.12.2019