2019 йил 3 декабрь куни “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишонининг илк соҳиблари эълон қилинди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида бўлиб ўтган байрам тадбирида ушбу мукофотларни Адлия вазири Р.Давлетов ўз эгаларига тантанали равишда топширди.
Қувонарлиси шундаки, тақдирланганлар сафида Давлат божхона қўмитасининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бош инспектори Тангриев Ҳусан Шодиевич ҳам бор.
Шубҳасиз, ушбу мукофотни давлат божхона хизмати органлари томонидан ахолининг ҳуқуқий онгги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича замонавий ва халқчил усулларни қўллаган ҳолда манзилли ва предметли тарзда амалга оширилаётган тарғибот тадбирларига берилган баҳо деб қабул қиламиз.
5.12.2019