Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ўтказган тезкор тадбири давомида пиротехника воситаларининг яна бир ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаролар П.А. ва К.Э.лар шартли харидор билан олдиндан келишиб, белгиланган жойга «Матиз» русумли автомашинада 86 400 дона пиротехника воситаларини олиб келишганида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, олинган маълумотлар асосида, Чилонзор туманида ҳаракатланаётган фуқаро М.Б. бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашина ҳам тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.
Натижада автомашинада, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 115 200 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида умумий қиймати 420 миллион сўмлик 201 600 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
5.12.2019