Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Вагон ўриндиқлари остига нималар яширилган эди?
1189
Сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни қонунбузарлар томонидан ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар божхона ходимлари томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.
Вагон ўриндиқлари остига нималар яширилган эди?

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари хориждан кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, йўловчи фуқаро Р.Ш. 100 қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 95 дона уй ҳайвонлари учун гигеник ва дори воситаларини вагондаги ўриндиқлар остига божхона назоратидан яширган ҳолда олиб келаётгани аниқланди.

Шунингдек, фуқаро Б.И.нинг қўл юкларини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказиш давомида  тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 9 миллион сўмлик 454 дона сифати кафолатланмаган тиббиёт анжомларини олиб келаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

4.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг