Хусусан, куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Беруний туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Натижада, фуқаро М.Х. томонидан 120 дона пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда ўзбошимчалик билан сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Кейинчалик ушбу фуқаронинг яшаш хонадони ўз розилиги билан кўздан кечирилганида унинг хонадонида 420 дона пиротехника воситалари ноқонуний сақланаётгани фош этилди.
Шунингдек, Қўнғирот туманида божхона органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро А.К томонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 11 184 дона пиротехника воситаларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтида тадбир қатнашчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
4.12.2019