Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Лексус” ва “Тойота”даги яширилган товарлар манзилга етиб бормади
977
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
“Лексус” ва “Тойота”даги яширилган товарлар манзилга  етиб бормади

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ч.Р бошқарувидаги  “Lexsus RX 350”  маркали енгил автотранспорт воситаси ҳамда К.П. бошқарувидаги “Tоyota” маркали автомашиналар тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида текширувдан ўтказилди.

Натижада, ушбу автотранспорт воситаларида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган умумий қиймати 49,7 миллион сўмлик 497 дона шимларни тижорат мақсадида мамлакатимизга олиб келаётгани аниқланди.

Тезкор суриштирувлар натижасида ушбу товарлар фуқаро Р.Ч.га тегишли эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

3.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг