Бироқ, айрим фуқаролар томонидан мазкур нормаларга риоя этмай, бу турдаги маҳсулотларни божхона назоратидан яширинча йўллар билан олиб ўтиш ҳолатлари кўзга ташланмоқда.
Хусусан, Самарқанд халқаро аэропортига “Внуково-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Н.М. божхона назоратидан ўтишда “яшил йўлак” орқали ҳаракатланар экан, бу билан у багаж ва қўл юкларида Ўзбекистон Республикасига олиб кириш меъёрларидан ортиқча товарлар йўқлигини маълум қилади.
Аслида-чи? Божхоначилар томонидан тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу шахс “яшил” йўлак берган имкониятларни суистеъмол қилгани маълум бўлди.
Яъни, унга тегишли сумкада божхона назоратидан яширинча олиб ўтиш мўлжалланган, қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра тахминан 5 млн. сўмлик 10 турдаги атирлар борлиги маълум бўлди.
Ушбу шахс содир этган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22722-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича суд тегишли қарорни қабул қилди.
Инсонпарварлик принципига таяниб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддасига асосан фуқаро Н.М.ни маъмурий жавобгарликдан озод этди.
Шу билан бирга 10 турдаги, бозор баҳоси 5 миллион сўмдан зиёд бўлган аёл ва эркаклар парфюмерия моллари (атирлар) давлат фойдасига мусодара қилинди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошидан буён “Самарқанд аэропорти” чегара божхона постида қиймати 14,1 млн. сўмлик 1194 дона парфюмерия воситаларининг ноқонуний олиб кирилишининг олди олинган.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
13.08.2018