Тадбирда вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Хатамов, вилоят прокурорининг ўринбосари С.Бозоров, вилоят прокуратураси бўлим ва тармоқ бошлиқлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси раҳбари Ф.Боқиев, “Халқ сўзи”, “Сирдарё ҳақиқати” ва “Сырдарьинская правда”, “Гулистон янгиликлари”, “Қишлоқ ҳаёти” ва бошқа нашрлар, вилоят телерадиокомпанияси, божхона бошқармаси ходимлари иштирок этдилар.
Матбуот анжумани иштирокчиларига прокуратура ва божхона органлари томонидан жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фаолиятга ошкоралик бериш, шунингдек қонунчиликни тарғиб қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Анжуман давомида оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган масалалар юзасидан мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди.
Тадбир якуни бўйича вилоятнинг барча ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари ва давлат ташкилотларининг оммавий ахборот воситалари билан алоқаларини янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликни кучайтириш ва ривожлантириш истиқболларини белгилаб олиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
4.12.2019