Хусусан, куни-кеча Қарши халқаро аэропортидан хорижга учиб кетмоқчи бўлган фуқаро Ш.З.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларнинг эътиборини тортди ва ушбу шахснинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, унинг юклари орасида 5 дона тарихий аҳамиятга эга бўлган тангалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
4.12.2019