Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Академия тингловчилари Давлат божхона қўмитасида амалий машғулот ўташди
834
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг 1 йиллик магистратурасига қабул қилинган тингловчилар Давлат божхона қўмитасининг ахборот-таҳлилий фаолияти билан танишишмоқда.
Академия тингловчилари Давлат божхона қўмитасида амалий машғулот ўташди

Дастлаб амалий машғулотлар шаклида бўлиб ўтган танишув жараёнларида академиянинг “Бошқарувда тизимли таҳлил ва қарор қабул қилиш асослари” курси тингловчиларига божхона органларига жорий этилган ахборот тизимлари, интерактив хизматлар ва хавфни бошқариш тизими ҳақида батафсил ахборотлар берилди.

Шундан сўнг тингловчилар Давлат божхона қўмитасининг Видеокузатув маркази ҳамда “Божхона тарихи” музейида ҳам бўлишди.

Академиянинг 90 нафар тингловчиларини қамраб олган мазкур тадбирларда давлат божхона хизмати органларининг мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдаги роли, божхона тарихи, соҳада сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва божхона қонунчилигидаги янгиликлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Академия магистрлари учун мўлжалланган бу каби тадбирлар 5 декабрга қадар давом этади.

4.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг