Шу сабаб, божхона органлари томонидан коррупцияга қарши курашишда ўзига хос усуллардан фойдаланиб келинмоқда. Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан “С.Нажимов” постида хизмат олиб бораётган ёш ходим Нажибулло Ташмухамедов хонадонида оила аъзолари даврасида сухбат ташкил этилди. Бошқарма ходимлари томонидан Нажибуллонинг тиришқоқлиги, берилган топшириқларни ўз вақтида бажариши ҳамда ўз устида ишлаши хақида тўхталиб ўтилиб, коррупция деган иллатга қўл урмаслигида оиланинг роли муҳим эканлиги таъкидланди. Ходимларнинг коррупцияга аралашиб қолишининг асосий сабаблари, оиладаги носоғлом муҳит яъни дабдавозлик, ортиқча хою хавасга берилиш, нотўғри тарбия, кераксиз буюмларга ружу қўйиш каби омилларни санаб ўтиш мумкинлиги айтилди. Фарзандларида санаб ўтилган омилларнинг бирон бири учраса дарҳол тарбиявий ишларни жонлантириш, керак бўлса божхона бошқармаси раҳбариятига мурожаат қилиб, ёрдам сўрашлари мумкинлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ёшлар иттифоқи ётакчиси Жавоҳир Рахимов божхона органларида ходимларга яратилган шароитлар, ижтимоий химоя ва рағбатлантириш ишлари йўлга қўйилгани ҳамда тиришқоқ, жонкуяр ходимлар Давлат мукофотларига сазовор бўлишлари хақида маълумот бериб ўтди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва тегишли бўлимлар томонидан ана шундай тарбиявий профилактик тадбирлар мунтазам ўтказиб борилиши тизимли равишда йўлга қўйилган, ушбу суҳбатлар албатта ўз самарасини беради.
Тошкент вилояти божхона
бошқармаси ходими Ф.Жўраев
3.12.2019