Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз
1914
Бирлашган миллатлар ташкилотининг халқаро миқёсда коррупцияга қарши кураш бўйича маълумотида “Коррупция – бу шахсий манфаатларда наф кўриш учун давлат ҳокимиятини суиистеъмол қилиш” деб таъриф берилган.
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз

Ушбу иллатга қарши курашиш мақсадида Хоразм вилояти божхона бошқармасида “Давлат органларида коррупцияга қарши курашишда муросасиз муносабатни шакллантириш мавзусида шахсий таркиб билан профилактик давра суҳбати ташкил этилди.

Йиғилишда асосий мавзу юзасидан, коррупция, яъни мансабдор шахслар ўзларига берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият ваколатларидан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланишларида ифодаланувчи ҳолатларнинг салбий оқибатлари, “пора олиш”, “пора бериш”, “пора олиш ва беришда воситачилик қилиш” масаласи тўғрисида божхона хизмати майори Хотамжон Турдибоев томонидан профилактик суҳбат олиб борилди.

Давра суҳбати давомида, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари, ушбу жиноятнинг содир этилишига шароит яратувчи ва коррупциянинг миқёси ва динамикасини белгиловчи омиллар ҳақида маълумот берилди.

3.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг