Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона органларида сайловолди тадбирлар ўтказилмоқда
1220
Мамлакатимизда 2019 йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари депутатлигига сайловларда божхона ходимларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти божхона бошқармасида ўқув семинари ўтказилди.
Божхона органларида сайловолди тадбирлар  ўтказилмоқда

Тадбирда вилоят Адлия бошқармаси мутахассиси Бекзод Саримсаков иштирок этиб, у Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил
25 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида” ЎРҚ-544-сонли Қонунининг мазмун-моҳияти ва Ўзбекистон Республикасида сайлов ўтказиш тартиби, фуқароларнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқлари тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтди.

Шунингдек, мутахассиснинг таъкидлашича, республика бўйича сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилган. Илгари ҳар бир ҳудуднинг ўз локал рўйхати асосида иш кўрилгани, натижада бир киши бир неча участкадан овоз бериши мумкин бўларди. Рўйхат ягона бўлгани боис энди бунинг имкони бўлмайди, ҳар бир сайловчининг овоз берган-бермагани ягона базада қайд этиб борилади. Шу билан бирга, бутун оила номидан бир киши келиб овоз бериш ҳолларига ҳам йўл қўйилмайди. 

Семинар якунида божхоначиларни қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан батафсил жавоблар берилди.

3.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг