Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда уяли телефонларни яшириб олиб ўтиш самара бермади
1686
Наманган вилояти божхона бошқармасининг “Косонсой” чегара божхона пости ходимлари томонидан божхона назоратини пухта ва самарали амалга ошириш натижасида товар-моддий бойликларни юртимизга ноқонуний олиб ўтишга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф қилинмоқда.
Наманганда уяли телефонларни яшириб олиб ўтиш самара бермади

Жумладан, Қирғизистон Республикасидан “Косонсой” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро С.Д.нинг безовталаниши божхона ходимларида бежиз шубҳа уйғотмаган экан.

Белгиланган тартибда ва холислар иштирокида ушбу шахснинг қўл сумкаси кўздан кечирилганида, унда божхона ходимларининг оғзаки сўровида ҳм, йўловчи божхона декларациясида ҳам маълум қилинмаган, қиймати 5,5 млн. сўмлик, хорижда ишлаб чиқарилган 6 дона  уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб, қўшни давлатлардан телефон аппарати, шу жумладан қўл телефонларини божхона тўловларини тўламай, 1 календарь ойида чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб ўтилиши мумкин.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

13.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг