Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида,фуқаро Н.К. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.
Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий оғирлиги 1305 килограмм бўлган мис, алюминий ва магний рангли металл парчалари яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 июндаги 425-сон Қарорига асосан жисмоний шахслар ҳам металл парчаларини эркин нархларда “Ўзметкомбинат” ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” акционерлик жамиятларига топширишлари мумкин.
2.12.2019