Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Биологик фаол қўшимчаларни яширинча олиб кирмоқчи бўлган шахс фош этилди
1733
Сифати кафолатланмаган дори воситаларини мамлакатимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Биологик фаол қўшимчаларни яширинча олиб кирмоқчи бўлган шахс фош этилди

Жумладан, Урганч аэропортига хорижий мамлакатдан учиб келган фуқаро Т.М. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида айтилмаган ва декларацияда кўрсатилмаган 470 дона биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда мазкур аэропортга қўшни мамлакатдан учиб келиб яшил йўлакдан ҳаракатланаётган фуқаро Ж.Ф. белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган жами 2 кг биологик фаол қўшимчалар борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

2.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг