Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш божхоначилар заковатда куч синашишди
1053
Божхона институтида зукко ва зеҳнли курсантлар иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйинининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Ёш божхоначилар заковатда куч синашишди

2010 йилдан буён Божхона институтида мунтазам ташкил этиб келинаётган мазкур танлов курсантларнинг мустақил фикрлаши, мантиқий тафаккур, китобхонлик маданиятини шакллантиришда ўзининг катта ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Ўтган йиллар мобайнида ўтказилган “Заковат” интеллектуал мусобақалари тўртта курс доирасида ташкиллаштирилганлиги ўз навбатида ҳар бир курсантнинг ўз салоҳиятини намоён этиш учун имконият яратиб берди. Бу сафар ҳам одатдагидек тўртта жамоа финал босқичида ўзаро куч синашди.

Финал босқичи Ўзбекистон Республикаси “Заковат” интеллектуал клубининг раҳбари Абдурасул Абдуллаев томонидан олиб борилди. Ҳар бир жамоа ўн бир раунд давомида саволларга жавоб беришди. Тўғри жавоблар бир балл, нотўғри жавоблар эса нол балл билан ҳисобланиб борилди. Ўн бир раунд натижасига кўра, бир хил балл тўплаган жамоалардан қўшимча саволлар ёрдамида ғолиблар аниқланди.

Ўйин натижасига кўра, жамоалар Божхона институти “Заковат” клуби кўчма кубоги, турли даражадаги дипломлар ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди. Шунингдек, жамоа аъзолари орасидан “Энг яхши билимдон”, “Энг яхши жамоа сардори” номинацияси бўйича билимдонлар ҳам муносиб тақдирландилар.

2.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг