Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Урганчда пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
1219
Янги йил байрами яқинлашгани сари, пиротехника воситаларининг ноқонуний яширин савдоси кўпаяди.
Урганчда пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган  тезкор тадбири давомида пиртехника воситаларининг ноқонуний савдосини фош этишди.

Яъни фуқаро Ғ.Б. шартли харидорга 4800 дона пиротехника воситаларини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг