Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилоятида йил бошидан буён салкам 4,5 минг литр спирт ва алкоголли ичимликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
1601
Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган алкоголли ичимликлар, хусусан пиво нафақат ички бозордаги рақобат муҳитига, шунингдек юртдошларимиз саломатлигига ҳам салбий таъсир ўтказиши мумкин.
Тошкент вилоятида йил бошидан буён салкам 4,5 минг литр спирт ва алкоголли ичимликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди

Шунга қарамай айрим фуқаролар томонидан амалдаги тартибларни бузган холда алкоголь маҳсулотларини республикамизга олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди.

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан олинган маълумот асосида Тошкент вилояти ИИБ ЙХХБ вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида ана шундай уринишлардан бири бартараф этилди.

Ғишткўприк ЙПХ масканида фуқаро Т. А. га тегишли бўлган қўл юклари тўхатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, қора рангли пакетларга солинган хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган 3 турдаги умумий қиймати салкам 2,7 млн. сўмлик 185 дона пиво ичимликлари борлиги аниқланди. Ушбу маҳсулотлар муқаддам  ташмачилар ёрдамида майда-майда миқдорларда қайта сотиш мақсадида олиб кирилган экан.

Ҳозирда мазкур холат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 23 та божхона қоидабузарликлари натижасида қиймати салкам 76 млн. бўлган салкам 4475 литр спирт ва алкоголли ичимликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра республикамизга божхона чегара постлари орқали 2 литрдан ошмаган миқдорда алкоголь маҳсулотлари, шу жумлалан пиво олиб киришга рухсат этилади.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

13.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг