Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз!
832
Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз!

“Коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. У демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.”

БМТнинг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Конвенциясидан

Коррупцияга қарши курашишда, аввало, ҳар бир инсон ўз фаолиятини қонунларга бўйсуниш нуқтаи-назаридан жиддий ислоҳ қилиши керак. Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ ислоҳотларнинг ўзига хос жиҳатларидан бири бу – энг аввало, инсон онгини ўзгартиришга қаратилганлигидир. Президентимиз Ш. Мирзиёев ўзларининг кўплаб маъруза ва чиқишларида одамларнинг дунёқарашини, ҳаётга нисбатан муносабатини ўзгартиришимиз лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтишлари, бежиз эмас албатта. Инсонда соғлом фикр пайдо бўлса, у коррупциядан ҳоли бўлади.

Республикамиздан қабул қилинадиган ҳар бир Қонун маълум бир мақсадни ўзида мужассам этади. Айрим қонунлар эса, ўз мазмун-моҳиятига кўра давлат ва жамият тақдири, халқ келажаги, қолаверса, ҳар биримизнинг тақдиримизга даҳлдор бўлади. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январь куни қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ҳам ана шундай тарихий аҳамиятга эга ҳужжатлардан биридир.

Қонунда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби масалалар аниқ белгилаб қўйилган.

Қонунга кўра, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи, бу жараёнда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ташкил этилиши белгиланган.

Аммо, бу “қонун қабул қилинди, фақатгина ижро этувчилар коррупцияга қарши кураш билан шуғулланади”, деб ўйлаш, хотиржамликка берилиш мутлақо хато, албатта. Коррупция қарши курашишни ҳар биримиз юрагимиздан ўтказишимиз, унга қарши қатъий курашишимиз керак.

Коррупцияга алоқадор одам қонунни бузишидан ташқари, ўзининг кимлигини, эътиқоди, маънавияти қай даражада эканини ошкор қилади. Бундай одам нафақат молиявий зиён-заҳмат етказади, балки мамлакатни беҳурмат қилиб, обрўсини тўкади, унга нон-туз бериб катта ­қилган, илму ҳунар, обрў ва мансаб берган эл-юртнинг юзига оёқ қўяди.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва принципларини белгилашда бундай ҳу­қуқбузарлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш масаласи қатъий ҳисобга олинган.

Шундай экан, коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиздир, бу иллатга қарши курашишга лоқайд ва бефарқ бўлмайлик.

С.Раҳимов,

М.Юлдашев

Давлат божхона қўмитаси ходимлари

 

30.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг