Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ўтказишган тезкор тадбир давомида навбатдаги “пиротехника операцияси” фош этилди
Тезкор тадбир давомида фуқаро М.О. ўзининг яшаш хонадони олдида шартли харидорга умумий қиймати 6 миллион сўмлик 1010 дона пиротехника воситаларини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
30.11.2019