Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан фош этилди
1152
Божхона ходимлари ташқи иқтисодий фаолият йўналишидаги навбатдаги божхона қоидабузарлик ҳолатларига чек қўйишди.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан  пойтахтимизда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият номига  хориждан темир йўл контейнерида келган юкларни   божхона кўригидан ўтказиш давомида божхона юк декларациясида ҳамда  юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 90 миллион сўмлик 17 дона “прессформа”, 2 дона юк кўтариш мосламаси ва 44 килограмм оғирликдаги пластик қошиқ ва вилкалар борлиги  аниқланди.

Шу каби ҳолат “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан ҳам аниқланди. Хориждан пойтахтимизда фаолият олиб бораётган корхона номига келган юклар божхона юк декларацияси ҳамда  юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий оғирлиги 1,2 тоннадан ортиқ бўлган янги йил арчалари ҳамда папкалар учун механизмлар борлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан жами 59,3 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Шунингдек, “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан корхона номига келган “Автомашина учун орқа пружиналар”ни божхона кўриги давомида юк кузатув хужжатлари билан божхона юк декларациясида тафовутлар борлиги аниқланди. Ҳужжатларда кўрсатилган товарларнинг оғирлиги салкам 430 килограммга ортиқлиги ва унинг умумий қиймати 15,6 миллион сўмни ташкил этиши маълум бўлди.

Шунга ўхшаш иккита ҳолатда, “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан иккита корхона номига келтирилган товарлар божхона кўригидан ўтказилганда божхона юк декларациясида ҳамда  юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 2 дона “Экскаватор учун ковш” ҳамда кўрсатилганидан ортиқча  1500 дона “Товар нархини кўрсатадиган стикер” товарлари борлиги аниқланди. Мазкур товарларнинг умумий қиймати 23 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

         

 

30.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг