Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уринишлар амалга ошмади
1594
Таркибида психотроп ва гиёҳвандлик моддалари мавжуд бўлган дори воситаларининг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги қоидабузарликлар божхоначилар томонидан фош қилинди.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан кириб келган халқаро йўловчи поезди йўловчиларининг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада йўловчилардан бири, хориж фуқароси  Ч.Т.нинг юклари орасида декларацияланмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган таркибида гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган 32 дона “Трамадол” ҳамда 30 дона “Феназепам” номли  дори воситаларини божхона назоратидан яшириб олиб келаётгани фош этилди.

Шунингдек, “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан фуқаролар Г.С. ва Ю.Р.номига хориждан юборилган почта жўнатмалари божхона кўригидан ўтказилганида,  божхона декларациясида кўрсатилмаган таркибида психотроп ва гиёҳвандлик моддаси бўлган 20 дона “Zaldiar” ҳамда 60 дона “Clonidine” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

30.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг