Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда пиротехника воситалари савдосининг олди олинди
1323
Пиротехника инсон ҳаёти ва саломатлигига салбий таъсир этувчи воситадир. Шу боис юртимизда ундан фойдаланиш ва яширинча олиб киришга қарши кескин чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ИИБ вакиллари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаро Д.А.га тегишли бўлган қоғоз қутилар кўздан кечирилганда, унинг ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 21 175 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

30.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг