Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
1251
Божхона органларида доимий тарзда коррупция ва жиноятчиликка карши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган тизимли ишлар ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилмоқда.
“Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказишди. Давра суҳбатида коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар ва қонунчилик базаси юзасидан маълумотлар берилди.

Жумладан, 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони мақсад ва вазифалари давра суҳбати иштирокчиларига тушунтирилди. Бундан ташқари суҳбат жараёнида, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар томонидан импорт юкларга тегишли божхона режимларига расмийлаштиришда зарур ҳужжатлар ва БЮД графаларини тўғри тўлдириб тақдим этишлари юзасидан берилган саволларига атрофлича жавоб берилди.

Давра суҳбати сўнгида, кечаю-кундуз ишлаб турган Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ёки вилоят божхона бошқармасининг 76-225-02-26 рақамли “Ишонч телефонлари” ва унга мурожаат қилиш тартиби тушунтириб берилди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси 

Ахборот хизмати

29.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг