Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сайлов тарғиботида божхоначилар фаол иштирок этишмоқда
1181
Маълумки, жорий йилнинг 22 декабрь куни юртимизда муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Айни кунларда мазкур сиёсий воқеага жойларда қизғин тайёгарлик ва сайлов қонунчилиги тарғиботи олиб борилмоқда.
Сайлов тарғиботида божхоначилар фаол иштирок этишмоқда

Ана шундай тарғибот тадбирларининг навбатдагиси Тошкент вилояти божхона бошқармасида ташкил этилди. Унда вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Азизхон Шарофиддинов ва Марказий сайлов комиссияси аъзоси Низомиддин Эрназаровлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбирни Тошкент вилояти божхона бошқармаси Кадрлар бўлими бошлиғи Сардор Даминов очиб бераркан, ушбу тадбир ходимларининг ҳуқуқий билимлари ошишида катта ахамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Азизхон Шарофиддинов ҳам сўзга чиқиб, мамлакатимизда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнлари халқаро нормалар ҳамда демократик принципларга тўла мос равишда ташкил қилинаётганига тўхталди.

Шунингдек, тадбирда сайлов округларининг рўйхатлари уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссияларининг жойлашган ери кўрсатилган ҳолда сайловдан камида 75 кун олдин тегишли сайлов комиссияси томонидан эълон қилиниши ҳақида маълумом бериб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

 

26.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг