Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида музокаралар клуби йиғилиши бўлиб ўтди
839
2019 йил 27 ноябрь куни Божхона институтида курсантлар орасида “Коррупция – хавфсизликка таҳдид” мавзусига бағишланган музокаралар клубининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Божхона институтида музокаралар клуби йиғилиши бўлиб ўтди

Мазкур музокаралар клубида Божхона институти бошлиғининг ўринбосари У.Ботиров, Божхона иши факультети бошлиғи А.Суюнов, ўз хавфсизлик хизмати ходими Ж.Умурзаков, “Махсус фанлар” кафедраси бошлиғи С.Шомирзаев ва катта ўқитувчилар В.Ильин, Н.Абдусамедов ва Р.Мадалиевалар бошчилигида учинчи курс курсантлари иштирокида мавзуга доир қизғин суҳбатлар бўлиб ўтди.

Махсус фанлар кафедраси бошлиғи С.Шомирзаев томонидан  бошқарув органлари, кадрларни тақсимлаш, божхона амалиёти ва бошқа соҳаларда учраётган коррупция холатлари билан боғлиқ казус-топшириқлари берилди ва курсантлар уларга батафсил жавоб бериб муҳокама қилдилар. Музокаралар давомида курсантлар томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги сайи-ҳаракатларни янада такомиллаштириш мақсадида жамиятда маънавий тарбия, маърифат, таълим, диний қадриятлар ва юксак инсоний фазилатларни мумтаҳкамлаш лозимлигига алоҳида урғу берилди. Хусусан, божхона органлари фаолиятида коррупцияни олдини олиш бўйича курсантларнинг нуқтаи назари ва фикрлари ўқитувчиларда қизиқиш уйғотди.

Тадбир якунида институт профессор-ўқитувчилари томонидан иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари муносиб тарзда баҳоланди ва курсантларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича нигоҳи келгусидаги битирув малакавий ишларида ўз аксини топиши лозимлиги бўйича таклифлар берилди.

 

29.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг