Шу муносабат билан, имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ёшларга ижтимоий кўмак кўрсатиш мақсадида Шайхонтоҳур туманидаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 37-сонли мактаб ўқувчилари учун Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти томонидан “Меҳрли қўллар меҳр улашмоқда” шиори остида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Божхона институтининг бир гуруҳ ташаббускор курсантлари ва ходимлари ўқувчиларга хуш кайфият улашувчи шеърий ва мусиқали чиқишлари билан иштирок этишди ва шу билан бирга байрамона тарзда бўлиб ўтган учрашув давомида ўқувчиларига ўқув қуроллари ва эсдалик совғалари туҳфа этилди.
“Халқаро ногиронлар куни”га бағишлаб ўтказган ушбу тадбир ҳам имконияти чекланган ёшларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига қаратилган ижтимоий акциядир.
27.11.2019