Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз
1369
Ҳар бир миллатнинг келажагини хавф остига қолдириб, унинг маънавий илдизларини емирадиган иллатлардан бири бу шубҳасиз коррупциядир.
Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз

Бугунги кунда мамлакатимизда, хусусан божхона соҳасида  коррупцияга қарши кураш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бироқ, жамоатчилик назоратини тизимли йўлга қўйиш ва ҳар бир фуқарода ушбу иллатга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш билангина коррупцияга том маънода барҳам бериш мумкин.

Шу туфайли, фуқаролардан божхона органлари ходимларининг ҳар қандай ноқонуний ҳатти-ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда Навоий вилояти божхона бошқармасининг 79-223-08-65 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишларини сўраймиз.

Унутманг, ватанимизнинг эртанги келажаги учун барчамиз бирдек масъулмиз!

27.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг