Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш долзарб вазифа
1162
Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан коррупцияга қарши кураш йўналишида турли тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар тизимли равишда ташкил қилиб келинмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш долзарб вазифа

Бу турадги тадбирларга прокуратура, адлия, ички ишлар идоралари вакилларини, шунингдек  нодавлат-нотижорат ташкилотларини кенг миқёсда жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, коррупция - давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавф ҳисобланади. Шу боисдан ҳам мазкур йўналишдаги учрашув ва давра суҳбатлари тарбиявий-профилактик аҳамият касб этмоқда.

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан “Арк булоқ”, “Тошкент-товар”, “Сергели”, “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият ва “Келес” темир йўл чегара божхона постларида мазкур йўналишда кенг қамровли тадбирлар ташкил қилинди.

Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан кенг жамоатчилик вакиллари ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўртасида 87 маротаба турли учрашув ва давра суҳбатлари ташкил қилинган бўлиб, уларда божхона қонунчилигидаги янгиликлар, тадбиркорлар учун жорий қилинаётган қулайликлар ва енгилликлар билан бир қаторда тизимда коррупцияга қарши курашиш масаласи ҳам атрофлича кўриб чиқилмоқда.

Яна бир жиҳат - ёш божхона ходимлари томонидан коррупцион ҳолатларни содир этилишини олдини олишда оиланинг роли, ходимнинг оила аъзолари билан муносабати, оиладаги моддий ва маънавий аҳволини инобатга олиб, тарбиявий-профилактик суҳбатларни нафақат ёш божхоначилар билан, балки уларнинг уйига бориб, бевосита оила аъзолари - ота-онаси, ака-укаси, турмуш ўртоғи билан ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

27.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг