Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро К.Н.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, унинг найранги фош бўлди. Яъни ушбу шахс божхоначиларни чалғитиш мақсадида 3 килограмм заргарлик буюмларини идишлар тўплами орасига яшириб олиб келаётгани фош бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
27.11.2019