Жумладан, Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.П.нинг қўлидаги целофан пакет холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу шахснинг ёнида 3000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1851-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 2501-моддасида пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик ва жазо чоралари белгиланган.
Маълумки пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, мамлакатимизга олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган.
27.11.2019