Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Трамадолнинг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйилди
1117
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Трамадолнинг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйилди

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда мамлакатимизда муомаласи чекланган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши Урганч туманида тезкор тадбир ўтказди.

Натижада,  фуқаро Э.М. яширинча фуқаро О.В.га 200 дона Трамадол дори воситаларини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

27.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг