Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими, “Амузанг” темир йўл чегара божхона пости ходимлари хамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Ангор туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир натижасида, фуқаро Ў.Ф. 3465 дона пиротехника воситаларини интернет тармоғи орқали сотмоқчи бўлиб, белгиланган манзилга келганида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
27.11.2019