Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширинча олиб келинаётган дизель ёнилғиси тўхтатиб қолинди
1186
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Яширинча олиб келинаётган дизель ёнилғиси тўхтатиб қолинди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали дизель ёнилғисини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф этилди.

Юртимизга кириб келган фуқаролар У.Х, Г.С ва С.Й.лар бошқарувидаги юк автомашиналари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашиналарнинг юкхонаси остида, қўлбола усулда ясалган махсус идишларда 11,8 миллион сўмлик 1500 литр дизель ёнилғиси борлиги маълум бўлди.

Юртимизга қайта сотиш мақсадида олиб келинган мазкур дизель ёнилғиси ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

25.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг