Шу ўринда божхона органларида ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Эътиборлиси, сўнгги вақтларда келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти божхона тўловларидан тақдим этилаётган имтиёзлар борасида бўлмоқда. Бу ҳам бўлса юртимизда кун сайин экспортёрлар сони ортиб бораётганлигидан далолат беради. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, жорий йил давомида Бухоро вилояти божхона бошқармасига 465 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари келиб тушган бўлиб уларнинг аксариятига ижобий жавоб қайтирилди.
Айни дамда келаётган мурожаатларнинг кўп қисми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сонли Фармони билан четдан импорт қилинганда товарлар 2019 йил 1 октябрдан қўшилган қиймат солиғи жорий қилиниши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3818-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида 2019 йил 2 октябрдаги
ПҚ-4470-сон қарори юзасидан бўлиб уларга батафсил жавоблар қайтарилди.
26.11.2019