Делегациянинг ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар вилоят ҳокимлиги биносида ҳамда Наманган шаҳридаги “Паҳлавон” мажмуасида бўлиб ўтди.
Дастлаб вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Евгений Куйвашев билан тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Шундан сўнг меҳмонлар Наманган шаҳридаги “Паҳлавон” мажмуасида маҳаллий ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар томонидан ташкил этилган саноат кўргазмасига ташриф буюришди.
Маҳаллий ишлаб чиқарув тадбиркорлар томонидан ташкил этилган кўргазмада Наманган вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Х.Файзуллаев бошчилигидаги божхоначилар ҳам фаол иштирок этиб, меҳмонларга ҳамда маҳаллий тадбиркорларга божхона соҳасидаги тартиб-таомилларни энг сўнгги меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида тушунтириб беришди.
26.11.2019