Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтиш режаси чиппакка чиқди
1157
Заргарлик буюмларини мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига бўлган уринишларга божхоначилар ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтиш режаси чиппакка чиқди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро К.З. нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида умумий қиймати 5,7 миллион сўмлик 228 грамм кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

26.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг