Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашишда ҳар биримиз масъулмиз
1157
Ҳозирги кунда дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупция муаммосидир.
Коррупцияга қарши курашишда ҳар биримиз масъулмиз

Шу сабабли Коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш мақсадида божхона органларида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилаётган бўлиб жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости ходимлари томонидан Термиз туманидаги “Фарҳод” маҳалла фуқаролари иштирокида  “Коррупцияга қарши курашишда ҳар биримиз масъулмиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда маҳалла раиси бошчилигида маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, тадбиркорлар иштирок этиб, божхона органлари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик базаси ва амалга оширилаётган ишлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Жумладан, 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729 сонли Фармони мақсад ва вазифалари йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди.

Бундай учрашувларни ўтказишдан мақсад аввало аҳолининг ҳуқуқий онгини ўстириш ва шу орқали коррупция каби жамият кушундасига қарши курашиш, унинг олдини олишдир.  Йиғилиш иштирокчилари томонидан фикр ва мулоҳазалар билдириш жараёнида, коррупция мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига путур етказувчи демократик институтларни заифлаштирувчи, ижтимоий тартибни бузувчи ва жамият ишончини поймол этувчи иллат сифатида эътироф этиб, унинг олдини олиш ва унга барҳам беришда давлат органлари ва халқнинг ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарурлиги қайд этиб ўтилди. 

 

25.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг