Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда тадбиркорлар учун семинар-тренинг ўтказилди
1318
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес вакилларига кўмаклашиш, бу жараёнда учраётган муаммоли масалаларни зудлик билан ижобий хал этиш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш юзасидан божхона тизимида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Андижонда тадбиркорлар учун семинар-тренинг ўтказилди

Жумладан, Андижон вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан вилоятда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, сертификатлаштириш органлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида навбатдаги семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирда асосий эътибор божхона органларида тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш мақсадида тадбиқ этилаётган кўплаб янгиликлар, ҳусусан, “Ягона дарча” божхона ахборот тизими ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикасига импорт тартибида кириб келаётган айрим товарларнинг божхона расмийлаштируви рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлари мавжуд бўлгандагина амалга оширилиши барчамизга маълум.

Мазкур ҳужжатларни тезкорлик билан қисқа муддатларда олиш учун эса тадбиркор турли идоралар эшигида сарсон бўлмаслиги шарт. Бунда замонавий ахборот технологиялари ва инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда рухсат беришга доир ҳужжатларни онлайн равишда электрон тарзда олишни йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади. 

“Ягона дарча” божхона ахборот тизимидан кўзланган мақсад ҳам аслида шу – мазкур тизим божхона ва рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни тақдим қилувчи идоралар ўртасида интеграцияланган бўлиб, ўзаро маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади.

Натижада, тадбиркорнинг ҳам вақти, ҳам нақди тежалади, маълумотларнинг очиқлиги, шаффофлиги ва ишончлилиги таъминланади.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан батафсил маълумот ва жавоблар олишди.

25.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг