Мазкур тадбир доирасида Қонунчилик палатасининг “Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси” депутатлари Ш.Полвонов, В.Цветков, Ш.Тухтаевлар билан мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎҚР-419-сон Қонунида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729 Фармони билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастурида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ёшларда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаол дунёқараш ва мустаҳкам фуқаролик нуқтаи назарини шакллантирадиган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Тадбир давомида Олий Мажлис биносига экскурсия ташкил этилди. Экскурсия давомида курсантлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларининг қўшма мажлиси ўтадиган марказий мажлислар зали, депутатлар фракциялари йиғилишлари ўтказиладиган кичик заллар ва депутатларнинг иш хоналари билан танишиб чиқдилар. Учрашув сермазмун ва қизиқарли руҳда ўтlи.
25.11.2019