Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Исузу” ва “Дамас”га ортилган 710 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулотлар фош этилди
1265
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
“Исузу” ва “Дамас”га ортилган 710 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулотлар фош этилди

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши курашиш бошқармаси ходимлари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида кузатувга олинган, қўшни мамлакат билан чегарадош ҳудуддаги айланма йўллар орқали ҳаракатланиб келаётган фуқаро У.К.бошқарувидаги “Исузу” ва фуқаро К.Н. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашиналар тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида текширувдан ўтказилди.

Натижада, “Исузу” автоуловининг юкхонасида 667,6 миллион сўмлик ва “Дамас”нинг юкхонасида 42,1 миллион сўмлик тегишли ҳужжатлари бўлмаган, сифати кафолатланмаган дори-дармон, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа турдаги товар-моддий бойликлари борлиги аниқланди.

Тезкор суриштирувлар натижасида аниқланишича, ушбу умумий қиймати 709,7 миллион сўмни ташкил этувчи товарлар “Исузу”да келаётган фуқаро У.М.га тегишли эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

25.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг