Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция - жамият кушандаси
1219
Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида “Коррупция – жамият кушандаси” мавзуси остида вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлар, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ҳамда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Коррупция - жамият кушандаси

Сўзга чиққанларнинг таъкидлашларича, коррупция энг аввало, жамият тараққиётига тўсқинлик қиладиган, мамлакатдаги мавжуд қонунларга нисбатан ишончсизлик ҳамда уларни ҳурмат қилмаслик руҳини вужудга келтирадиган салбий иллат ҳисобланиши борасида сўз юритдилар.

Вилоят Адлия бошқармаси масъул ходими сўзга чиқар экан, юртимизда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида коррупцияга қарши курашиш, бу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги бўйича маълумотлар берди.

Шунингдек, тадбир давомида давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тўғрисида ҳам сўз юритилди.

Тадбир сўнггида йиғилиш иштирокчилари томонидан йўлланган саволларга масъуллар томонидан жавоблар қайтарилди ҳамда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли шунингдек, бошқармада ташкил қилинган (375) - 221-04-80 рақамли ишонч телефонлари эслатиб ўтилди.  

23.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг